Sayt test rejimida ishlamoqda

Saytning eski talqini

Sayt test rejimida ishlamoqda

Saytning eski talqini


Сирдарё Ёшлар Технопарки фаолияти тўғрисида

МАЬЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 - йил 22-майдаги 313-сон қарорига мувофиқ хозирги кунда расмий равишда 7 та технопарк фаолият кўрсатиб келмоқда. Булар Нукус, Aндижон, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Оҳангарон, Яшнобод Ёшлар технопарклари ва бошқа вилоятларда ҳам очилиши режалаштирилган босқичма-босқич. Сирдарё ёшлар технопарки фаолияти, йўналишлари, ялпи ишлаб чиқариш маҳсулоталари ва ютуқлари билан таништириб ўтамиз.“Сирдарё Ёшлар Технопарки” МЧЖ 2022- йилнинг сентябр ойидан бошлаб фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда, Ёшлар технопаркининг асосий штат жадвалида 12нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.

Ёшлар технопарки бир йиллик фаолият давомида Сирдарё ёшлар технопарки томонидан шу кунга қадар 15 та ғоялар танлови, 28маротаба ғоялар ҳафталиги, 120 дан ортиқ семинар-тренинг ва учрашувлар ташкил этилди.

Сирдарё ёшлар технопаркида 9 та йўналишда фаолият юритиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалиги

Kиберспорт

О-nеt аcаdemy”

“Castle academy”

Илмий журнал

Халқаро алоқалар

ФабЛаб ишлаб чиқариш

Медиа Марказ

Инкубация

Робототехника ва мехатроника

Ушбу йўналишлар бўйича батафсил маълимотлар бериб ўтамиз. Ҳозирги кунда енг фаол йўналишларимиздан “Technoways” бизнес инcубатор ва “InnoX” дастурлари - илмий ва инновацион фаолиятга эга шу кунга қадар 500 нафарга яқин ёшлар рўйҳаатдан ўтишган шулардан150 та иштирокчи лойиҳалари қабул қилинди ва 3 ой давомида ўқитилди. Битирувчилар диплом, эсдалик совғалари ва рағбатлантирилдиТехнопарк томонидан ғолиблар 10 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Қишлоқ хўжалиги- бу йўналиш доирасида тупроқ таҳлили бўйича Гулистон Давлат Университети Экспрементал биология лабораторияси билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилди. Инагро лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу лойиҳа тупроқ таҳлилини электрон тарзда аниқлашга асосланган ва ҳозирги кунда молиоялаштирилмоқда.

         Kиберспорт - Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар Тўғрисидаги. Ўзбекистон Республикаси Президенти 16.11.2022- йилдаги ПҚ-423-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ёшлар Технопарки ҳамда Ўзбекистон Киберспорт Федерацияси ўртасида меморандум имзоланди. Бугунги кунга қадар технопаркда 2 маротаба “KiberWеек”мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 300 дан зиёд ёшлар иштирок этишди. Ғолиблар Сирдарё Ёшлар Технопарки томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

        О-nеt аcаdemy”- IT, роботоптехника ва мехатроника курсларини ўз ичига олади. Илмий ва инновацион фаолиятга эга ёшларни билим кўникмаларини ошириш мақсадида бепул ГРАНТ курслар ҳам ташкил этилди. Бy курсларни 120 дан ортиқ ёшлар муваффаққиятли тамомлади. Ҳозирги кунга қадар “О-nеt аcаdemy”да 300 дан ортиқ ёшлар таҳсил олди. Курсларни муваффаққиятли тамомлаган изланувчан ёшлар Сирдарё Ёшлар Технопарки томонидан иш билан ҳам таъминланди.

         “Castle academy”-тил курсларига ихтисослашган бўлиб, рус тили, инглиз ва корейс тиллари мавжуд. Ҳозирги кунда бу йўналишда 400 дан зиёд ёшлар таълим олишмоқда. Қатор ёшлар чет тили сертификатларини олишга ҳам муваффақ бўлишди.

Илмий журнал- фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда профессор, PhD, магистрант ва бакалавр таълим йўналиши талабалари илмий мақолалари, тезисларини чоп этиш бошланди. Хозирги кунда 1-2-сони илмий журнални чоп этилди.

Халқаро алоқалар- Хитойнинг "Supermap" компанияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. “Supermap” компаниянинг филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Халқаро технопарклар билан ҳам алоқалар ўрнатилган бўлиб, Туркия, Словения, Италия ва Сербия давлатлари технопарклари шулар жумласидандур. БМТ хузуридаги IASP ташкилотига аьзо бўлди. Бундан ташқари, Япония давлатининг “АОIКАI medical korporation” ўқув маркази билан ҳизмат кўрсатиш шартномаси имзоланди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, япон тилини ёшларга ўргатиш ва уларни Японияга ишга жўнатишдан иборат.

ФабЛаб ишлаб чиқариш - йўналиши бўйича лазер станокдан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Давлат ташкилотлари ва тадбиркорлар билан шартнома асосида маҳсулот ишлаб чиқарилди. Хусусан,  Сирдарё савдо-саноат палатаси, Сирдарё Ёшлар ишлари агентлигига, Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармасига буюртма асосида маҳсулотлар етказиб берилди.

Робототехника ва мехатроника- курслар бепул ташкил қилинган бўлиб, ҳудуддаги ёшларни изланишлари ва қизиқишларини ортириш мақсадида фаолият олиб борилмоқда. Ёшларимиз ўз қобилятлари асосида турли Робо мусобақалар танловларини ўтказиб янада интелувчанлигини ортирмоқда.ушбу курсда 80 га яқин ёшлар маълум бир дастур асосида иш жараёнларини ўрганишди. Курсни муоффақиятли тамомлаган иштирокчиларга технопарк томонидан турли совғаларга Сетификатларга сазовор бўлишди.

Сирдарё ёшлар технопарки бошқа технопарклардан "Илмий журнал", "Қишлоқ хўжалиги", "Халқаро алоқалар", "Киберспорт" фаолиятлари билан ажралиб туради.

Бундан ташқари, Сирдарё ёшлар технопаркида ялпи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар чиқариш билан ФабЛаб ишлаб чиқариш, Робототехника ва мехатроника ва ҳозирда мебил жиҳозларини ишлаб чиқариш йўналишлари Сирдарё вилоятининг ўз истеъмолчиларини ва бозорига ега бўлишган.

         Сирдарё Ёшлар Технопарки ютуқлари билан таништириб ўтамиз.Технопаркда 40 дан ортиқ учрашувлар ва лойиҳaлар бўйича келишувларга эришилди. Технопарк жамоаси томонидан қишлоқ хўжалиги, таълим, хизмат кўрсатиш, халқаро алоқалар йўналишида 2 таwеб-сайт, 4 та платформа ишлаб чиқилди. Технопарк томонидан ташкил этилган “Ёнғоқ” платформаси орқали жами 1500 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Бундан ташқари, “Ёнғоқ” лойиҳаси доирасида республика миқёсида 3 000 дан ошиқ фойдаланувчилар қамраб олинди, 700 дан ортиғи сайт хизматларидан фойдаланди. Бу дастурнинг асосий йўналиши сифатли таълим тизимига йўналтирилган.

         Технопарк томонидан ҳам қатор лойҳалар ҳам ишлаб чиқилганбўлиб, булар: “Мy cоmpаny”, Инагро, “Cаstle аcаdemy” , “MITEST” ва“MYTOK” . Бу лойҳалар ҳозирда қатор компания, ташкилот ва ўқув марказлари учун бошқарувни осонлаштиришга ҳизмат қилмоқда. Бу платформалар ҳозирги кунда лойҳалар танловига ҳам берилган бўлиб, ҳозирги кунда кўплаб фойдаланувчилари мавжуд. Хусусан, МY CОМPANY  бошқарув платформаси бўлиб ҳозирги кунда ундан бир қатор давлат ташкилотлари ва хусусий корхоналар фойдаланиб келмоқда.МY COMPANYплатформасидаги бошқарув ва ҳодимлар топшириқ жойлаш бўлимига ўзгартириш киритилди. Ҳозирги кунда технопарк ҳодимлари ушбу платформадан фойдаланмоқда. Ушбу платформа Сирдарё вилояти ҳокими мурожаатларини қабул қилиши учун ишлаб чиқилди ва тақдимотига тайёргарлик кўрилди.

         Сирдарё Ёшлар Технопарки мутахассислар, шунингдек, бино-иншоатлари, лобаротория ва ишлаб чиқариш ҳудудларидан фойдаланиб келаётган 6 та тадбиркорлик субъйектлари томонидан 6 турдаги замонавий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.Ҳозирги кунга 2 та хизмат тури технопарк ҳодимлари томонидан амалга оширилаётган бўлса, 4 та хизмат кўрсатиш тури маҳаллий компаниялар томонидан амалга оширилмоқда.

          Ёшлар технопарки ва Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар бўлинмаси ўртасида тузилган меморандумга асосан замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқиш истагида бўлган 30  нафар ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилди.

Бундан ташқари Технопарк фаолиянитини кенг тарғиб қилиш ва ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб етиш бўйича 50 га яқин қатор тадбирлар ва ижтимоий сўровномалар уйиштирилди. Жумладан:1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Кеlajak yoshlari" номли байрам тадбири, ИнноХ битирувчилари "Demo day" куни, "Оpen Sirdaryo Technopark 2023"шахмат турнири,"Кino timе" инглиз тили ўқувчилари учун,"Umid qo‘llari"еҳтиёжманд оилалар учун моддий ёрдам берилди.

           Сирдарё вилояти Ёшлар Технопарки ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, 50 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди, майсалар ўрилди, ҳудудда юзага келган қатор муаммолар бартараф этилди, ёрилган қувурлар тамирланди.

            Сирдаё вилоятида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларининг иқтисодий-маданий форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Сирдаё Ёшлар технопарки ҳам ўз кўргазмаси билан иштирок етди. Кўргазмада Иннох 1-мавсум иштирокчилари лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

            Сирдаё вилояти Ёшлар Технопарки  телеграм каналига 1 йил давомида технопарк фаолияти билан боғлиқ 800 дан ортиқ, Инстаграм ва Фаcебоок ижтимоий тармоқларига ҳам 250 дан ортиқ постлар жойланди.

Texnopark rahbariyati

Qo'shiyev Bahodir Habibjon o'g'li

Sirdaryo yoshlar texnoparki direktori

Xoshimbayeva Muazzamxon Mirzohid qizi

Sirdaryo yoshlar texnoparki direktori o'rinbosari

Texnopark hodimlari

Sevinchbek Xolboyev Nurbek o'gli


Strategik rivojlantirish va loyihalar monitoringi bo'limi boshlig'i

Alijonov Jasurbek Rustambek oʻgʻli


IT mutaxassisi

Turdiqulova Jannatoy Shavkat qizi


InnoX biznes inkubatsiya trekkeri

Toshboyev Nurbek O‘tkir o‘g‘li


IT mutaxassisi

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
RESPUBLIKA HUDUDLARIDA YOSHLAR TEXNOPARKLARINI TASHKIL ETISH CHORA-TADBIRLARI TO‘G‘RISIDA
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni ilm-fan sohasiga jalb etish va ularning tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2019-yil 30-avgustdagi PQ-4433-son qaroriga muvofiq, yoshlarni ilmiy faoliyatga yanada kengroq jalb etish, yosh iste’dod egalarini tayyorlab borish hamda ilm-fan va ilmiy faoliyat sohasining asosiy yo‘nalishlarini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, O‘zbekiston yoshlar ittifoqi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining respublikaning har bir hududida 1-ilovaga muvofiq bosqichma-bosqich Yoshlar texnoparklarini (keyingi o‘rinlarda — Texnoparklar) tashkil etish to‘g‘risidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Texnoparklar faoliyatining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
hududlarda O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Yoshlar akademiyasining faoliyatini rivojlantirish, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, ta’lim muassasalari, ilmiy tashkilotlar va Texnologiyalar va innovatsiyalarni qo‘llab-quvvatlash markazlari bilan hamkorlikda yoshlarni intellektual, ilmiy, ijodiy salohiyatini oshirish;
hududlarda yoshlarning tahliliy fikrlash, ularni ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatga keng jalb etish, iqtidorli, tashabbuskor yoshlarning o‘z intellektual salohiyatini namoyon qilishi va ijtimoiy moslashuvi uchun zarur sharoitlar yaratish;
yoshlarning “startap” loyihalarini rivojlantirish va ularni amalga oshirish uchun yagona maydon tashkil etish orqali hududlarning innovatsion salohiyatini oshirish;
zamonaviy talablarga javob beradigan malakali kadrlarni tayyorlash, shuningdek, hududlarni sifatli, yuqori texnologiyali mahsulotlar va xizmatlar bilan ta’minlash maqsadida ilm-fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasini chuqurlashtirish;
iqtidorli yoshlarni rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli ilmiy markazlari, universitetlari, texnoparklari va ishlab chiqarish tashkilotlarida malaka oshirishlariga ko‘maklashish;
yetakchi kompaniyalar vakillari, malakali mutaxassislar va ekspertlar ishtirokida treninglar va master-klasslarni, shuningdek, yoshlarda amaliy ko‘nikmalarni shakllantirish va ishlab chiqaruvchilar bilan innovatsion-korporativ aloqalarni yo‘lga qo‘yish maqsadida ilmiy-texnik konferensiya, seminar, o‘quv kurslari va treninglar tashkil etish;
iqtidorli yoshlar tomonidan taklif etilgan dolzarb yo‘nalishlar bo‘yicha loyihalarni saralash hamda O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan mavzuga oid grantlar berish yuzasidan e’lon qilib boriladigan tanlovlarga yo‘naltirish;
ilmiy-texnik, innovatsion hamda “startap” loyihalarini amaliyotga joriy etish maqsadida oliy ta’lim muassasalarining ilmiy xodimlari, professor-o‘qituvchi va talabalarini jalb qilish.
3. Belgilansinki:
Texnoparklar O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi muassisligidagi hamda mas’uliyati cheklangan jamiyat shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi;
Keyingi tahrirga qarang.
Texnoparklar faoliyati O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Yoshlar akademiyasi tomonidan muvofiqlashtiriladi;
Texnoparklarning eksterritorialligi joylashgan hudud doirasida nazarda tutiladi va bunda amalga oshiriladigan loyihalarning ilmiy, texnologik va iqtisodiy maqsadga muvofiqligi hisobga olinib, ularning rezidentlari tegishlicha Qoraqalpog‘iston Respublikasi hamda viloyatlarda joylashtiriladi;
Texnoparklar rezidenti maqomini berish to‘g‘risida qaror qabul qilish va keyinchalik ularni ro‘yxatdan o‘tkazish O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
4. Quyidagilar:
2020 — 2023-yillarda respublika hududlarida Yoshlar texnoparklarini bosqichma-bosqich tashkil etish reja-jadvali (keyingi o‘rinlarda — reja-jadval) 1-ilovaga muvofiq;
Yoshlar texnoparkining namunaviy tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oldingi tahrirga qarang.
Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari tegishliligi bo‘yicha Texnoparklar bino va inshootlarini qurish, zarur moddiy-texnik baza, asbob-uskuna va mebellar bilan jihozlash hamda loyiha ishlarini amalga oshirsin.
(4-bandning to‘rtinchi xatboshisi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 545-sonli qarori tahririda — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son)
Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar hokimlari reja-jadvalda belgilangan muddatlarda Texnoparklarni to‘liq foydalanishga topshirishga shaxsan mas’ul etib belgilansin.
5. Texnopark faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
xo‘jalik va tadbirkorlik faoliyatidan tushadigan mablag‘lar;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy va donor tashkilotlarning grantlari;
O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligining budjetdan tashqari mablag‘lari;
Oldingi tahrirga qarang.
(5-bandning beshinchi xatboshisi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 545-sonli qaroriga asosan chiqarilgan — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son)
Oldingi tahrirga qarang.
Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qo‘llab-quvvatlash jamg‘armasi;
(5-bandning oltinchi xatboshisi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 545-sonli qarori tahririda — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son)
jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan O‘zbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
Oldingi tahrirga qarang.
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
(5-bandning yettinchi xatboshisi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-apreldagi 153-sonli qarori tahririda — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)
6. Belgilab qo‘yilsinki:
Oldingi tahrirga qarang.
Texnoparklar bino va inshootlarini qurish, qayta ta’mirlash va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, shuningdek, zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash xarajatlari Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qo‘llab-quvvatlash jamg‘armasi hisobidan amalga oshiriladi;
(6-bandning ikkinchi xatboshisi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 545-sonli qarori tahririda — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son)
Oldingi tahrirga qarang.
Texnopark direktori mehnatga haq to‘lash shartlari bo‘yicha Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sud organlari va notarial idoralar xodimlari mehnatiga haq to‘lashning tarif setkasini joriy etish to‘g‘risida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qarori 5-ilovasi bilan tasdiqlangan bo‘lim boshlig‘i lavozimiga tenglashtiriladi;
(6-band O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 545-sonli qaroriga asosan uchinchi xatboshi bilan to‘ldirilgan — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son)
Texnopark direktori tegishlicha Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar hokimlarining tavsiyasiga asosan O‘zbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
Texnoparklarda ilmiy, texnologik va iqtisodiy jihatdan yuqori deb topilgan innovatsion mahsulotlar va xizmatlar ishlab chiqqan tadbirkorlik subyektlariga tegishlicha “Yashnobod” innovatsiya texnoparki, “Xorazm” innovatsion texnoparki, O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Ilg‘or texnologiyalar markazining rezidenti maqomini berish tartibi joriy etiladi.
Oldingi tahrirga qarang.
(7-band O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qaroriga asosan 2023-yil 1-yanvardan o‘z kuchini yo‘qotadi — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 01.01.2023-y., 07/23/471/0001-son)
8. O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
a) ikki oy muddatda:
Texnoparklar ustavlarining ishlab chiqilishini va belgilangan tartibda davlat ro‘yxatidan o‘tkazilishini;
Texnoparklar rezidentlarini ro‘yxatga olish tartibi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlanishini;
b) o‘zlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirishni ta’minlasin.
9. O‘zbekiston yoshlar ittifoqiga muntazam ravishda barcha hududiy kengashlari orqali Texnoparklar faoliyatiga iqtidorli yoshlarni maqsadli jalb etish, rezidentlarning ishlanmalarini keng jamoatchilikka targ‘ib qilish, zarur hollarda, media mahsulotlar ishlab chiqish chora-tadbirlarini amalga oshirish tavsiya etilsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshlig‘i hamda O‘zbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Y. Abdurahmonov zimmasiga yuklatilsin.

  • Texnopark haqida
  • Texnopark rahbariyati
  • Texnopark hodimlari
  • Texnopark majburiyatlari
  • Texnopark lex.uz